Китоб сотиб олишдаги қилинадиган ният:
1. Ундан фойда олишни ният қилиш.
2. Вақтни яхшиликда ўтказишни ният қилиш.
3. Илмни ёд олиб, уни тарқатишни ният қилиш.
4. Китоб ўқишга машғул бўлиб, миш‑мишлардан узоқ бўлишни ният қилиш.
5. Китобни ўқиб туриш учун сўраган одамга беришни ният қилиш.
Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади", деб айтганлар.
Муттафақун алайҳ.