أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

Мукаммал сарф дарслиги

Дўстмуҳаммад Насриддин Бодарий

Мукаммал сарф дарслиги
(Араб тили сарф фанидан дарслик)
Эълол қоидалари, боблар хусусияти, иловалар ва зарур қоидалар

بسم الله الرحمن الرحيم

Муқаддима

Бу бандаи ожиз, яъни ушбу «Сарф китоби» асарининг муаллифи Дўстмуҳаммад Насриддин ўғли, 1953 йили Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга кирдим. Ўша йили қишки таътилгача улуғ устозлардан таълим олиб, ضَرَبَ، ضَرَبَا، ضَرَبُوا деб ўқир эдик. Бу ضَرَبَ нимага керак, деб айтар эдик. Устозларим шундай жавоб берган эдилар: «Такрор қилаверсанг, бир куни тушунасан». Сўнг ҳамма талабалар қишки таътилга чиқишди. Мен бандаи ожиз эса ўқув даргоҳида қолдим. Ўша маҳал марҳум устоз ҳожи Мухторжон ибн Абдуллоҳ Қўқондий Бухорий домланинг талабалик чоғлари эди. Ўшанда бу муҳтарам зотдан: «Тақсир, бу «ضَرَبَ»нинг нима ҳикмати бор?» деб сўрадим. Шунда ул зоти муҳтарам бунинг сирини тушунтириб бердилар. Сабаби, Аллоҳ таолонинг марҳамати билан мен фақирга шу илмни тушунишим учун вақту соатнинг етгани бўлди.
Шу вақтдан бошлаб, аста-секин илми сарфни такрор қила бошладим. Шу йилнинг охиригача сарф қоидаларини бир оз тушуниб қолдим. Қимирлаган қир ошар деб, энди аста-секин сарф қоидаларини  ёдлай бошладим. Иккинчи йилнинг ярмигача 22 бобни тўлиқ ёд олдим. Қаттиқ ҳаракат қилиб, ҳатто одатим шу бўлдики, аср намозини жамоат билан ўқиб, кейин дафтаримни  олиб, мадрасанинг томига чиқиб, то шомгача 22 бобни эълоллари билан ёддан такрор қилар эдим. Бақадри тоқат, ҳар куни ишим шу эди.
Мана бугунги тавфиқли кунга келиб, ўша такрорлар ҳамда сарф қоидаларини ёдлаганим учун ушбу «Тўлиқ сарф китобини» тўплашга муваффақ бўлдим. Шунинг учун бу ожизона асарни ўқувчи толиби илмлардан истагим шуки, бундаги сарф қоидаларини оз-оздан бўлса ҳам ёд олишга уринсинлар. Сабабки, қоидаларни ёдлашда кўп фойдалар бор. Аллоҳ таолодан умидим шулким, қайси бир толиби илм ниятини холис қилиб, «ўрганган илмимга амал қиламан», деб, ушбу китобни қўлига олса, динига содиқ ота-боболар изидан бориб, ўз илму маърифати билан «халқимизнинг билимли бўлиши, тинчлиги, бирлиги ва иноқлиги йўлида хизмат қиламан», деб қасд қилса, Аллоҳ таоло ўша толиби илмни бу сарф китобининг қоидаларидан баҳраманд айласин.
Омин, ё Раббал оламийн!

Китобни юклаб олиш

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар

Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

1977 йил Наманган шаҳрида туғилган. “Ал-Азкор”, “Риёзус солиҳийн”, “Маккаи мукарраманинг эски ва янги тарихи” китобларининг таржимони. 2003-йилдан бери Тошкентдаги турли тил марказларида араб тилидан дарс беради. www.arabic.uz веб сайтининг бош муҳаррири. Ва яна араб тили ва грамматикасига оид “Мабдаъ ул-қироат”, “Мабдаъ ус-сарф”, “Мабдаъ ун-наҳв”, “Шифоҳийя”,  “Истифтоҳ”, “Тафсилу акмалий”, “Ҳаракот”, “Авомил”, “Заририй”, “Ўқиш асослари”китобларини нашрга тайёрлаган. Ёш болаларга расмли “Алифбо”, “Ўқиш китоби” ва "Араб грамматикасидаги феъллар" номли қўлланмалар муаллифи.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]