Эй оиланинг бошлиғи бўлмиш эр!
Пайғамбаримиз Оиша онамизнинг қўйниларида Қуръон ўқиганлари, Оиша розияллоҳу анҳо овқат еб бўлгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қўлларини ялаб қўйганлари, бир идишда ғусл қилишгани, кеч ким кўрмайдиган карвон ортида мусобақа ўйнашгани, эркалатиб "Эй Оиш", деб чақирганлари ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Ушбу лаҳзаларни нима деб васф қиламиз? Аниқки бу муҳаббат лаҳзаларидир. У зотни даъват ва ғазот машаққатлари ҳам хотинларига муҳаббатли бўлишдан тўсмаган.
Эй рисоладаги эр! Хотинингизга муҳаббатли бўлинг, ҳаётдаги шеригингизни бахтли қилинг, шунда сиз ҳам бахтиёр бўласиз.