أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

17.Феълнинг жазм ўринлари

جَزْمُ الفِعْلِ وَمَوَاضِعُهُ
Феълнинг жазм (шарт майли) ўринлари


Қуйидаги калималардан бири музореъ феълидан олдин келганида жазм қилинади:
لَمْ، لَمَّا، لاَمُ الأمْرِ، لا النَّاهِيَةُ، إنْ، إذْمَا، مَنْ، مَا، مَهْمَا، مَتَى، أيَّانَ، أيْنَ، أنَّى، حَيْثُمَا، كَيْفَمَا، أيُّ.
لَمْ -мади, لَمَّا -ганда, لِ буйруқ «лам»и, لا инкор «лаа»си, إنْ агар, إذْمَا нима, مَنْ ким, مَا нима, مَتَى қачон, مَهْمَا ҳар қачон, أيَّانَ қаерда, أيْنَ қаерда, أنَّى қаерда, حَيثُمَا қайси ўринда, كَيفَمَا қандай, أيُّ қайси.
Феълни насб этадиган тўрт ўринни билиб олдик, энди бизга феълни ўн олти жойда жазм қиладиган ўринларни билиш қолди.
Қуйидаги калималарнинг биридан кейин келган ҳар бир жумладаги музореъ феъли жазм қилинади. Жазм қилувчи калималар икки қисмга бўлинади. Биринчи қисм ўзидан кейин битта феълни жазм қиладиган калималар:
М: لم أخن عهدًا ولم أخلف وعودا
Аҳдга хиёнат ва ваъдага хилоф қилмадим.
М: لما يثمر بستاننا وقد أثمرت البساتين
Боғимиз мевага кирганида, боғлар мевага кириб бўлган эди.
М: ليلزم كل إنسان حدّه
Ҳар бир инсон ўз чегарасини билсин.
М: لا تيأس من رحمة الله
Аллоҳни раҳматидан умидсиз бўлма.
Иккинчи қисм ўзидан кейин икки феълни жазм қиладиган калималар. Бунда биринчиси феъли шарт, иккинчиси эса жавоби шарт, деб аталади.
Улар:
М: إنْ تصبرْ تنلْ
Сабр қилсанг, етасан.
М: إذما تتعلمْ تتقدمْ
Ўргансанг, илдамлайсан.
М: من يبحثْ يجدْ
Ким қидирса топади.
М: ما تحصلْ في الصغر ينفعك في الكبر
Ёшлигингда нимага эришсанг, катта бўлганингда фойдаси тегади.
М: مهما تبطن تُظهرْه الأيام
Ҳар қанча беркитсанг ҳам, кунлар ошкор қилар.
М: متي يصلح قلبك تصلح جوارحك
Қачон қалбинг тузалса, аъзоларинг ҳам тузалади.
М: أيان تحسنْ سَريرتك تحمدْ سيرتك
Қаерда феълинг яхши бўлса, сийратинг мақталади.
М: أين تتوجهْ تصادفْ رزقك
Қаерга юзлансанг, ризқингни учратасан.
М: أنَّى يذهب ذو المال يجدْ رفيقا
Бой қаерга борса дўст топади.
М: حيثما تَستقمْ يقَدِّرْ لك الله نجاحا
Қайси жойда тўғри бўлсанг, Аллоҳ сенга муваффақият беради.
М: كيفما تكنْ يكنْ قرينك
Сен қандай бўлсанг, яқининг шундай бўлади.
М: أي إنسان يحترمْه الرئيس يحترمْه المرءوس
Қайси инсонни бошлиқ ҳурмат қилса, бошқалар ҳам ҳурмат қилади. إنْ ва ундан кейин келадиган калималар «Адавоти шарт», деб ҳам аталади.

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]