أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا
01 / 01

أهلا وسهلا ومرحبا إلى صحيفتنا

Саҳифамизга хуш келибсиз, марҳабо!

أنواع الإعراب Эъроб (сўз охирида ҳаракат ва ҳарфларни ифодалаш) хиллари "Агар" охири ўзгарадиган сўзлар феъл бўлса, унинг ўзгариши замма, фатҳа ва сукун билан; исм бўлса, унинг ўзгариши замма, фатҳа ва касра билан бўлади. Замма билан ўзгариш рафъ, фатҳа

إِعْرَابُ الْمُثَنّى وَجَمْعُ التَّصْحِيحِ
Мусанна ва жамъ тасҳиҳнинг эъроби

Мусанна «алиф» билан рафъ, «йо» билан насб ва жар қилинади. Жамъ музаккар солим эса «вов» билан рафъ, «йо» билан насб ва жар қилинади. Жамъ муаннас солим эса касра билан насб қилинади. Бу «алиф», «вов», «йо» ва «касра» фаръий (иккиламчи) аломатлар (қўшимчалар) деб аталади.
Сен рафънинг аслий аломати замма, насбнинг аслий аломати фатҳа, жарнинг аслий аломати касра ва жазмнинг аслий аломати сукун эканини билиб олдинг. Булардан ташқари қуйида зикр қилинадиган калималарнинг бир қанча турларида мазкур аслий аломатлар ўрнига ўринбосар бўладиган бир неча қўшимча аломатлар ҳам бор:
- таснияда заммадан ўринбосар этиб «алиф» билан рафъ қилинади.
М: حَضَرَ هُنَا رَجُلاَنِ (Бу ерга икки киши келди).
Фатҳа ва касрадан ўринбосар қилиб, «йо» билан насб ва жар қилинади.
М: أكرمت الرجلين (Икки кишини улуғладим).
نَظَرتُ إلَى الرَّجُلَينِ (Икки кишига қарадим).
Жамъ музаккар солимда заммадан ўринбосар этиб, «вов» билан рафъ қилинади.
М: خَرَجَ الْمُهَنْدِسُونَ (Муҳандислар чиқди(лар).
Фатҳа ва касрадан ўринбосар этиб, «йо» билан насб ва жар қилинади.
М: وَدَّعَتِ الْمُهَندِسينَ (У муҳандислар билан хайрлашди).
نَظَرَتْ إلَى الْمُهَندِسِينَ (У муҳандисларга қаради).
Жамъ муаннас солимда фатҳадан ўринбосар этиб, касра билан насб қилинади.
М: غرستُ شجراتٍ (Мен дарахтларни экдим). Аммо уни (жамъ муаннас солимни) рафъ ва жар қилиш асосий аломатлар бўлган замма ва касра билан бўлади.
М: أيْنَعَتِ الشَّجَراتُ (Дарахтлар етилди). جِئْتُ بِشَجَرَاتٍ أخرَى (Мен бошқа дарахтлар келтирдим).

ЭЛЕКТРОН ДАСТУРЛАР

Андроид дастурлар


Рейтинг@Mail.ru

АНВАР АҲМАД

GRAND TA'LIM нодавлат таълим муассасаси катта устози Анвар Аҳмад таълим даргоҳига асос солинган илк кунлардан бери фаолият юритади. Араб тили грамматикасида оид кўплаб дарслик ва адабиётлар тўпловчиси ва муаллифларидан.

arabic.uz сайтининг муҳаррири, "Риёзус солиҳийн", "Ал-Азкор", "Саодатга етакловчи ҳикматлар" ва бошқа кўплаб асарлар таржимони ва нашрга тайёрловчиси.

Анвар Аҳмад 1977 йилда таваллуд топган, оилали 4 нафар фарзанди бор. Миср Араб Республикасининг Азҳари Шариф, ал Азҳар институтлар бўлими, эъдодий ўрта-махсус билим юртини тамомлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шогирди. "Саҳиҳи Бухорий"дан шайх хазратларидан ижоза олган. “Олтин силсила” таржимонлар гуруҳининг аъзоси.

Аввал Миср Араб республикаси элчихонаси қошидаги фан ва таълим марказида араб тили ўқитувчиси, 2008 йилдан эса GRAND TA’LIM етакчи ўқитувчиларидан.

МАҚСАДИМИЗ

Миллий қадриятларимиз, маънавий бой меросимизни тиклаш ва уларни чуқур ўрганиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимиз ўртасида тарғиб этиш, имом Замахшарий, Абдураҳмон Жомий каби бобокалонларимиз ижод қилган араб тили ва грамматикасига бўлган рағбатни қондириш, сақланаётган тарихий ва нодир қўлёзмаларни авлодларга етказиш, аждодларимиз ҳаёти, ахлоқи ва юксак маънавиятини ифодаловчи матнларни таржима қилиб, ёшлар қалбида улар қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини шакллантириш.

БИЗ БИЛАН БОҒЛАНИШ:  [email protected]