Тасвирдаги ҳикматлар-5835

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Аллоҳ таоло сизни заиф қилди, чунки ўша заифлигингиз билан У Зотга муҳтож бўлишингиз ва Унга муҳтож бўлиб бахтли бўлишингиз учун. Агар сизни кучли қилиб қўйганида, кучингизга ишониб У Зотдан беҳожат бўлиб, ўша беҳожатлигингиз сабаб бадбахт бўлар эдингиз.