Тасвирдаги ҳикматлар-5600

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Имом Суҳравардий роҳимаҳуллоҳ тунги намознинг фазилати ҳақида қуйидаги нарсаларни айтдилар.

Ҳақиқий зокир агар тунда роббиси муножоти пайтида якка ўзи танҳо қолса, ўша тунда таралган нур кундузининг барча қисмида ҳам таралади. Унинг кундузи, тунининг ҳимоясида бўлади. Бу нарса қалби нурга тўлиши сабабли юзага келади. Кундузидаги юзага келган ҳаракоти ва тасарруфи тунда йиғилган нурлар манбаъсидан ҳосил бўлади.