Тасвирдаги ҳикматлар-5500

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Эҳтиёт бўл, мансаб сени чақиб олмасин. Агар мансаб фойда берганида сендан аввалгиларга фойда берган бўлар эди. Ким мансаб имтиҳони билан синалса, дунё ва охиратда яхшилик бўладиган нарсани қилиб олсин.

Шеър:

Мансаб ҳеч қачон бир кишида давом этмайди,

Агар бу сўзни инкор қилсанг айтчи қани аввалгилар,

Мансабдалик пайтингда гўзал иш ва фазилатни эккин,

Бордию, мансабдан ажраб қолсанг ҳам фазилатлар сендан ажралмас.