Тасвирдаги ҳикматлар-5477

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик бўлсин, фарзандларингизга бепарво бўлманг. Чунки улар сиздан барча нарсада энг афзал нарса, энг ажойиб ҳис‑туйғу, энг афзал дардкаш, энг яхши муомала ва энг гўзал гумонни кутишади. Ўзингиз ҳам бир эслаб кўринг, ахир ота‑онангиздан энг яхши нарсаларни кутар эдингизку?! Демак, фарзандларингиз ҳам сиздан энг яхши нарсаларни кутишади. Шундай экан, бепарво бўлиб, уларни қаровсиз қолдирманг.