Тасвирдаги ҳикматлар-5472

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Агар Қорун пластик карточкамиздаги маблағимиз миқдорини билганида, кучли одамлар ҳам кўтаришга ожиз қолган хазина калитларидан воз кечар эди.

– Агар Форс императори Кисро, тахтидаги роҳатдан кўра уйимизнинг залларидаги юмшоқ диванларимиз роҳатбаҳш эканини билганида борми....?!

– Хизматчилар туяқуш патлари билан елпишаётган Рим императори уйларимиздаги совутгичлар (вентилятор ва кондиционерлар)ни кўрганида борми....?!

– Ҳерақл сопол графинда совуқ сув ичганида, атрофидагилар унга ҳавас қилишган эди. Агар Ҳерақл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми.....?!

– Халифа Мансурнинг хизматкорлари иссиқ сув билан совуқ сувни аралаштириб, илиқ сувда чўмилтиришганида у ўзини бахтиёр ҳис қилган эди. Агар у бизнинг ҳаммомларимиздаги ванналарда чўмилганида борми....?!

– Қадимда ҳажга бориш туя устида бир неча ойларга чўзилар эди. У пайтда бизнинг пайтимизга ўхшаб совутгичи бор самолётларда борилмас эди.

– Ҳозирда биз шундай фаровон ҳаётда яшамоқдамизки, бизнинг ҳаёт тарзимизни қадимда шохлар ҳам орзу қилишган. Шундай бўлса ҳам баъзилар нолиб, йиғлашмоқда.

Демак, кўз кенгайгани сари қалб торайиб бораверар экан.

Аллоҳим! Биз учун дунёимиз ва динимизда ато қилган неъматларингга ҳамд бўлсин. Сенга сано айта олмаганимиздек, ҳамд айтишни ҳам қойилмақом қила олмаяпмиз!