Тасвирдаги ҳикматлар-5450

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Хонавайрон бўлганлар ким? деб айтилганида, хонавайрон бўлганлар уч тоифадир, дейилди.

– Чарчоқдан тилини осилтириб олган овчи ит. У овланган нарсани бошқаларга олиб боради.

– Мол‑дунё тўплаган бахил. Уни йиққан мол‑мулки бошқаларга кетади.

– Одамларни ортидан гапирувчи ғийбатчи кимса. У яхшиликларини бошқаларга олиб боради.