Тасвирдаги ҳикматлар-5373

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар:

Яқийн (кучли ишонч) – одамларни Аллоҳнинг ғазабига учрашларига рози бўлмаслик, Аллоҳ ато қилган ризқда бирор кишига ҳасад қилмаслик ва Аллоҳ ато қилмаган нарсада бирор кишини маломат қилмасликдир. Чунки, Аллоҳнинг ризқини очкўзнинг очкўзлиги олиб келмайди ва ёмон кўрувчининг ёмон кўриши рад қила олмайди ҳам. Чунки, Аллоҳнинг адолати, илми ва ҳикматига биноан руҳоният ва шодликни яқийн ва розиликда мужассам қилган. Ғам‑ғусса ва маҳзунликни ғазаб ва шубҳада мужассам қилгандир.