Тасвирдаги ҳикматлар-5370

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Бир киши солиҳлардан бирининг ҳузурига чақимчилик қилиш учун келганида, солиҳ киши: "Ҳозир сен учта жиноятни содир қилдинг. Биринчидан, мен билан биродарим орасини йироқлаштирдинг. Иккинчидан, сокин қалбимни ташвишга солдинг. Учинчидан, наздимдаги мавқеъингни булғадинг", деб айтди.