Тасвирдаги ҳикматлар-5368

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Майкл Харт "Юз буюк шахс" номли китобнинг муаллифидир. У ушбу китобни 28 йил мобайнида ёзиб тугатган. Тарихдаги энг буюк ва номи абадий қоладиган шахс бу Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам, деб Лондондаги маърузаларидан бирида нутқ сўзлаш учун омма олдига чиққанида, у ердаги омма унга қарши чиқиб, ҳуштак чалиб, бақир‑чақир қилишган. У сўзида давом этиб, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам 611 мелодий сана Макка номли кичкина бир қишлоқдан чиққан. Одамларга: "Мен Аллоҳ томонидан юборилган элчиман", деб айтган. У билан бирга тўртта ўртоғи, хотини ва икки ёш бола иймонга келган. Ҳозирда 1400 йил ўтгач мусулмонлар сони миллиарддан ошиб кетди. Ўсиш эса ҳануз давом этмоқда. Бу буюк шахс ёлғон гапириши ҳеч мумкин эмас. Чунки ёлғон 1400 йил яшай олмайди ҳамда ёлғонни қабул қилувчи миллиард кишидан ўтиб кетиши ҳам мумкин эмас. Шунча узоқ вақт ўтишига қарамасдан бугунги кунда ҳам мусулмонлар пайғамбарларига гап теккизмаслик учун жонларини фидо қилишга тайёрдирлар. Бирорта христиан шундай қила оладими? Деб айтганида залда яна жимлик ҳукмрон бўлди.