Тасвирдаги ҳикматлар-5264

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Мол‑дунёсидан бирор нарса бериши учун Аллоҳдан бошқага суяниб, унга хушомад қиласан. Мабодо охиратни эсласанг, "Эй Робб!" деб қўясан. Гўёки, бу билан Аллоҳ фақат охиратга эга‑ю, бошқалар эса дунёга эга деб ўйлайсан. Энди бу ишингни йиғиштиргинда, қалбингни Роббингга боғла, У Зотдан дунё ва охиратни сўра, У Зот барча нарсанинг эгасидир.