Тасвирдаги ҳикматлар-5260

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Халифа Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳнинг ўлимлари хабари Ислом мамлакатининг ашаддий душмани бўлган Рум императори Лев III Исаврга етиб келганида у бундан қаттиқ йиғлади. Унинг йиғиси, атрофидаги аъён ва епископларини даҳшатга солди. Улар императордан йиғлаши сабабини сўрашганида, у шундай жавоб бердики, унинг айтган сўзи Халифа Умар ибн Абдулазизнинг вафотларига атаб айтилган сўзларнинг энг тўғриси ва етуги бўлди.

Император: "Аллоҳга қасам! Бугун шундай бир адолатли кимса вафот топдики, адолатда унинг тенги йўқдир. Аллоҳга ибодат қилиш учун ибодатхонани лозим топиб, дунёни тарк қилган роҳибдан одамларнинг ажабланиши лозим эмас. Балки, дунё оёғи остига оқиб келган киши дунёдан юз ўгириши ажабланарли ҳолатдир", деди.

"Умматнинг салоҳияти ҳимматнинг олий бўлишидадир" китобининг олтинчи жилд, 338 саҳифаси.