Тасвирдаги ҳикматлар-5132

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Тобут ва маййитни кўриш ўлимни эслаш дегани эмас. Чунки бу кўриш кўз аъзосига боғлиқдир. Аммо ўлимни эслаш дегани, қалб билан мушоҳада қилиш тушунилади. Шунинг учун ўликларни дафн қилиш маросимини кўзимиз билан гувоҳ бўлсакда ундан ибрат олмаймиз. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Лаззатларни барбод қилувчи ўлим зикрини кўпайтиринглар", деб айтганларида худди шу маънони назарда тутганлар.