Тасвирдаги ҳикматлар-4863

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Гуноҳинг сабабли Аллоҳ дуоингни ижобат қилмайди, деб шайтон сени васваса қилса, унга: "Халойиқни энг ёмони бўлсанг ҳам Аллоҳ сени қуйидаги оятда айтилганидек дуоингни ижобат қилганку?!" деб жавоб бер.
"(Иблис илтижо қилиб): "Парвардигорим, у ҳолда менга улар тириладиган Кунгача (ўлмасдан яшаш учун) муҳлат бергин", деди. (Аллоҳ): "Бас, сен маълум вақтда етиб келадиган Кунгача (Қиёматгача) муҳлат берилганлардансан", деди. (Сод сураси, 80 оят).