Тасвирдаги ҳикматлар-4843

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

 

Имом Бухорий саҳиҳ тўпламларини йиғиш учун йигитлик даврларининг 16 йилини юртдан узоқда, яъни сафарда ўтказдилар. Ушбу саҳиҳ китобларини жамлашда бирор муҳаддис ва олим қолдирмасдан ҳаммасини ҳузурида бўлдилар. Ўзлари ривоят қилган сўзларига кўра, мингдан кўпроқ олимнинг қабулида бўлганлар. Ҳатто битта ҳадисни деб бошқа ўлкага ҳам сафар қилганлар. Агар имом Бухорий босиб ўтган йўлни жамланса, икки марта ер сатҳини босиб ўтганларига тенг келади, дейилган. У зот ушбу илм йўлида эртаю кеч тинмай изланганлар. Имом тунда уйғониб чироқларини ёқиб, бироз ёзар, сўнгра яна уйқуга кетардилар. Кейин хотираларига яна бирор нарса келиб қолса, ўрниларидан туриб, яна чироқларини ёқардилар. Ҳатто баъзида бир кечада йигирма мартагача чироқни ўчириб ёққанлари ривоят қилинади.