Тасвирдаги ҳикматлар-4826

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Закарийя алайҳиссалом мўнкиллаган қария, хотинлари эса бепушт эди. Мана шу ҳолат улар учун ёпиқ қулф бўлган. Унинг калити қуйидаги оятдаги дуо эди:
"Робби лаа тазарний фардан ва анта хойрул ваарисиин"
Маъноси: "Парвардигорим, мени ёлғиз ҳолда ташлаб қўйма (яъни, менга Ўз даргоҳингдин бир меросхўр фарзанд ато эт), Ўзинг ворисларнинг Яхшироғидирсан (яъни, ҳамманинг ортида қолгувчидирсан)" (Анбиё сураси, 89 оят).
Ушбу дуони ўқиганларида Аллоҳ у зотга Яҳё исмли фарзандни насиб қилди.