Тасвирдаги ҳикматлар-6312

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Ўзингни танҳоликда ҳис қилсанг қуйидаги оятни эсга сол:

"Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз" (Қоф сураси, 16‑оят).

– Сени бирор киши ҳис қилмаётганини сезсанг қуйидаги оятни эсга сол:

"У қуруқлик ва денгиздаги бор нарсаларни билур. Бирон барг (шохидан узилиб) тушмас, магар у билур", (Анъом сураси, 59‑оят)

– Қалбинг азобланаётганини ҳис қилсанг қуйидаги оятни эсга сол:

"Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз", (Исро сураси, 82‑оят).

– Сабрингга яраша савоб олишингни ҳеч унутма:

"Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур" (Зумар сураси, 10‑оят).