Тасвирдаги ҳикматлар-6262

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Сассиқпопишак қарға билан суви бор чуқур хусусида тортишиб қолди. Иккиси ҳам ўша чуқурни ўз мулки деб даъво қилди. Зиддиятга бориб, қушлар қозисининг ҳузурига жўнашди. Қози икковларидан далил сўради. Афсуски икковларида ҳам далил йўқ эди. Қози у чуқурни сассиқпопишакка ҳукм қилди. Сассиқпопишак: "Нима учун чуқурни менинг фойдамга ҳукм қилдинг?" деб айтса, қози: "Одамлар орасида сенинг ростгўйлигинг машҳур бўлиб, улар сассиқпопишакдан ҳам ростгўймисан, деб сени зарбул масал қилишади. Ростгўйликда машҳур бўлганинг учун сенинг фойдангга ҳукм қилдим", деди. Шунда сассиқпопишак: "Агар иш сен айтганингдек бўлса, мен машҳур бўлган хулқимга қарши иш қилмайман. Бу чуқур қарғага тегишли. Модомики ушбу мақтов менда қолар экан, ўша хулқ мингта чуқурдан афзалдир", деди.