Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтдилар:
Дунёда зоҳид бўлган кишилар шундай бир кимсаларки, ваъз насиҳат қилинса, ибрат оладилар ва ишонган нарсаларига амал қиладилар. Агар уларга фаровонлик етса, шукр қиладилар. Агар машаққат етса, сабр қиладилар.