Холи қолганда содир этилган гуноҳ очиқча содир этилган гуноҳлардан кўра кўпроқ яхшиликларни яксон қилади. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Одамлар Тиҳома тоғи каби (катталикдаги) яхшиликлар билан келишади. Аллоҳ эса ўша яхшиликларини пучга чиқаради. Чунки улар Аллоҳ ҳаром қилган нарса билан холи қолишганда чегарани бузиб ўтишади", деб айтганлар.