Тасвирдаги ҳикматлар-6050

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Ким Аллоҳдан ёрдам олишни тарк қилиб, Ундан ўзгадан ёрдам олса, Аллоҳ таоло ўша кимсага уни вакил қилиб қўяди ва оқибатда у хор кимсага айланади.

Ҳасан (Басрий) Умар ибн Абдулазизга мактуб ёзиб, унда: "Аллоҳдан бошқа бирор кишидан ёрдам кутма, агар шундай қилсанг Аллоҳ сени у кишига ташлаб қўяди", дедилар.

Баъзи солиҳ салафлар: "Эй Робб! Сени таниб, Сендан бошқасидан умид қилгандан ажабландим. Сени таниб туриб, Сендан бошқасидан ёрдам олганидан ажабландим", деб айтишди.