Тасвирдаги ҳикматлар-6043

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Солиҳа аёлнинг васфи!

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Сизларга жаннатдаги аёллар ҳақида хабар берайми? Эрига муҳаббатли ва туғадиган хотин бўлиб, агар ғазаб қилса ёки унга нисбатан ёмонлик қилинса (ёки эри ғазаб қилса): "Мана бу қўлим сизнинг қўлингиз устидадир, яъни мен сизнинг измингиздаман. То рози бўлмагунингизча ухламайман", деб айтадиган хотиндир", дедилар.

Насаий ва Табароний ривояти.

Изоҳ: Солиҳа аёл деб овозини эрининг овозидан баландлатмайдиган ва қўчқор сузгани каби қўпол ҳатти‑ҳаракат қилмайдиган ҳамда ғазаби келса ҳам эрини рози қилишга ошиқадиган аёлни айтилади.