Тасвирдаги ҳикматлар-5832

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Фарзанд отасидан:

"Отажон! Менинг табассумим билан сизнинг табассумингиз орасида қандай фарқ бор?" деб сўради. Ота: "Сен ўзингни бахтиёр ҳис қилганингда табассум қиласан. Мен эса, сени бахтиёр кўрганимда табассум қиламан", деб жавоб берди.

"Ота‑онанг учун меҳрибонлик билан хорлик қанотини паст тут – ҳокисор бўл ва: «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин», деб (ҳақларига дуо қил)!", (Исро сураси, 24‑оят).