Тасвирдаги ҳикматлар-5629

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Суфён Саврийнинг васиятларидан!

Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

– Парҳезкор ва тақводорлар билан ҳамсуҳбат бўл, Аллоҳ дин ишларингни ислоҳ қилади.

– Динингга тааллуқли ишларни Аллоҳдан қўрқадиганлар билан маслаҳатлаш.

– Яхшиликларга шошил, Аллоҳ сен билан гуноҳ орасини тўсиб қўяди.

– Аллоҳ зикрини кўпайтир. Аллоҳ сени дунёда зоҳид қилади.

– Жаннатга ошиқ бўлгин, Аллоҳ сени Ўзи тоат‑ибодатга мувофиқ қилиб қўяди.

– Жаннат аҳлини яхши кўр, Қиёмат куни улар билан бирга бўласан.

– Гуноҳ ва маъсият аҳлига ғазабда бўл, Аллоҳ сени яхши кўради.