Тасвирдаги ҳикматлар-5625

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Ибн Муборак роҳимаҳуллоҳдан:

"Ҳақиқий одамлар кимлар?" деб сўралганида, у киши: "Уламолар", деб жавоб бердилар. Подшоҳлар кимлар? Деб сўралганида, у киши: "Зоҳид одамлар", деб жавоб бердилар. Пасткашлар кимлар? Деб сўралганида, у киши: "Дин воситасида дунёларини обод қиладиганлар", деб айтдилар.