Тасвирдаги ҳикматлар-5603

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Баъзи халқларда, хусусан туркларда агар Пайғамбар Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламни зикр қилинса, қўлларини қалблари устига қўйишади. Чунки қалб у зотни зикр қилинганда у кишига нисбатан муҳаббат ва шавқга тўлиши сабабли ўз ўрнидан чиқиб кетишига оз қолади. Қўл эса, қалбни хотиржам қилиб, то у зот билан кўришгунча сабр қилишга ундайди.