Тасвирдаги ҳикматлар-5593

Category: Ҳикматлар Written by Анвар Аҳмад

Кўпинча фарзандларимизга нисбатан ишлатаётган сўзларга эътибор бермаймиз. Масалан, "Эй беақл", "Эй аҳмоқ", деб айтиш билан боланинг иқтидори ва ички оламидаги ихтиро руҳиятини барбод қиламиз. Фарзандларимизга нисбатан ишлатган сўзларимиз уларни келажакда буюк шахс бўлиб вояга етишларини ва ўзларига нисбатан ишонч руҳини таъминлайди.