14. Афъоли хамса эъроби

Category: 44 қоида Written by Administrator

إِعْرَابُ الأَفْعَالِ الْخَمْسَةِ
Беш феълнинг эъроби


Музореъга тасния (иккилик)нинг «алиф»и, жамънинг «вов»и ёки мухотаб (иккинчи шахс)нинг «йо»си қўшилса, заммадан ўринбосар этиб, «нун»ни собит қилиш билан рафъ қилинади. Фатҳа ва сукуннинг ўрнига «нун»ни тушириб қолдириш билан насб ва жазм қилинади.
Музореъ феълига иккиликнинг алифи, масалан:
الرَّجُلُ يَكْتُبَانِ (Икки киши ёзяпти), أنتما تَكْتُبَانِ (Сиз иккингиз ёзяпсиз) ёки кўпликнинг «вов»и, м: الرِّجَالُ يَكْتُبُونَ  (Кишилар ёзяптилар) أنْتُمْ تَكْتُبُونَ (Сиз ёзяпсиз) ёки иккинчи шахснинг «йо»си, м: أنْتِ تَكْتُبِينَ (Сен ёзяпсан) қўшилса, кўрганингдек, рафъ «нун»и собит қилиш билан бўлади. Насб ва жазм эса «нун»ни ҳазф қилиш (тушириш) билан бўлади. Масалан:
لن يكتبا، ولن تكتبا، ولن يكتبوا، ولن تكتبوا، ولن تكتبي، ولم يكتبا، ولم تكتبا ولم يكتبوا، ولم تكتبوا، ولم تكتبي.

Ушбу феъллар ва унга ўхшаганлар «Афъолу хамса», деб аталади. «Нун»нинг собит бўлиши ва ҳазф қилиниши фаръий аломатлардан ҳисобланади.