13. Феъли музореъ эъроби

Category: 44 қоида Written by Administrator

إعراب فعل المضارع
Музореъ феълининг эъроби


Музореъ феълининг охири «алиф», «вов» ёки «йо» бўлса охири мўътал (касал) дейилади. Сукунлаш ўрнига охирини (охирги ҳарфни) тушириб қолдириш билан жазм қилинади.
М: لم يخش қўрқмади,لم يدع чақирмади, لم يرمِ отмади.
Аммо насб эса «вов» ва «йо» да ифода этилади. Алиф билан келса, тақдирда бўлади (шаклан ифода этилмайди).
Рафъ эса барча ҳолларда тақдирда бўлади.
Агар музореъ феълининг охири «алиф» м: يَخْشَى (қўрқяпти, қўрқади), يَسْعَى (ҳаракат қиляпти, ҳаракат қилади) ёки «вов»
М:يَدْعُو  (чақиряпти, чақиради), يَسْمُو (улуғ бўляпти, улуғ бўлади), يَلْهُو  (бекорчи гап гапиряпти, гапиради) ёки «йо» м: يَرْمِي (отяпти, отади), يَعْصِي (осий бўляпти, осий бўлади), يَمْشِي (юряпти, юради) бўлса шу феъл охири (касал), деб номланади.
Охири касал бўлган феъл сукун билан жазм қилинмайди, балки сукундан ўринбосар қилиб (яъни, иллат ҳарфни) ҳазф қилиш (тушириш) билан жазм қилинади. Феълнинг охирини ҳазф қилиш фаръий аломатлардан ҳисобланади.
М: لَمْ يَخْشَ، وَلَمْ يَسْعَ، وَلَمْ يَلْقَ، وَلَمْ يَدْعُ، وَلَمْ يَسْمُ، وَلَمْ يَلْهُ، وَلَمْ يَرْمِ، وَلَمْ يَعْصِ، وَلَمْ يَمْشِ.
Аммо феълнинг рафъ ва насб бўлиши икки аслий аломат замма ва фатҳа билан бўлади. Алифда эса, ҳаракат узрли бўлгани учун фатҳа тақдирда бўлади (яъни кўринмайди). «вов» ва «йо» да эса зоҳир бўлади. Замма алифда узрли бўлгани учун, «вов» ва «йо»да ҳаракат талаффузга оғирлик қилгани учун тақдирда бўлади.