11. Эъроб хиллари

Category: 44 қоида Written by Administrator

أنواع الإعراب
Эъроб (сўз охирида ҳаракат ва ҳарфларни ифодалаш) хиллари

"Агар" охири ўзгарадиган сўзлар феъл бўлса, унинг ўзгариши замма, фатҳа ва сукун билан; исм бўлса, унинг ўзгариши замма, фатҳа ва касра билан бўлади. Замма билан ўзгариш рафъ, фатҳа билан ўзгариш насб, касра билан ўзгариш жар, сукун билан ўзгариш жазм деб аталади. Замма, фатҳа, касра ва сукун эъробнинг аслий аломатлари (қўшимчалари) дейилади.
Жумлаларнинг ўзгариши билан сўзларнинг охири ўзгариши бизга маълум. Бу сўзлар феъл ва исм туридан бўлади, ҳарфдан бўлмайди. Энди биз ўзгариш қандай ҳолатларда бўлишини билишимиз қолди. Билгинки, у ўзгаришлар тўртта: замма, фатҳа, касра ва сукундир.
Замма билан ўзгариш рафъ, фатҳа билан ўзгариш насб, касра билан ўзгариш жар, сукун билан ўзгариш жазм, деб номланади. Эъробнинг хиллари тўртта бўлиб, уларга: рафъ, насб, жар ва жазм дейилади. Жазм исмларга кирмаслигини билишимиз лозим бўлганидек, жарнинг ҳам феълларга кирмаслигини билишимиз керак.