10. Мабнийларнинг турлари

Category: 44 қоида Written by Administrator


أَصْنَافُ الْمَبْنِيَّاتِ
Мабний сўзларнинг турлари


Сен калималарнинг барчаси мабний ҳам эмас, мўъраб ҳам эмас, балки уларнинг мабнийлари ҳам, мўъраблари ҳам бор эканини билиб олдинг. Калималар уч турга (феъл, исм, ҳарф)га бўлиниши ҳақида ҳам сенга айтиб ўтилди.
Ҳарфларнинг ҳаммаси мабнийдир. Улар беш қисмга бўлинади.
1. Бир ҳарфдан иборат бўлган:
ء، ب، ت، س، ف، ك، ل، و

2. Икки ҳарфдан иборат бўлган.
ال، أم، أنْ، إنْ، بل، قد، لو، هل

3. Уч ҳарфдан иборат бўлган.
إذا، ألا، إلى، إنَّ، سوف، على، ليت، نعم

4. Тўрт ҳарфдан иборат бўлган.
إذما، إلاَّ، أمَّا، إمَّا، حَتّى، كأنَّ، لعلَّ

5. Беш ҳарфдан иборат бўлган.
إنما، أنما، لكن
Феълларнинг мозий ва амрлари мабнийдир. Мозий феъли фатҳага, амр феъли эса сукунга мабнийдир.
Музореъ феъли эса мўърабдир, лекин унга таъкид ёки муаннаслик нуни қўшилса у ҳам мабний бўлади.
М: Таъкид нуни: يَكْتُبَنَّ – албатта, албатта ёзади.
يَكْتُبَنْ – албатта ёзади.
Муаннаслик нуни: يَكْتُبْنَ – ёзяптилар.
Исмларнинг барчаси мўърабдир, лекин баъзилари: замирлар, исм мавсулалар, исм ишоралар, исм шартлар деб номланадиган сўзлар мабнийдир.

Замирлар (кишилик олмошлари)

أنا، نحن، أنتَ، أنْتِ، أنتما، أنتم، أنتنَّ،؛ هو، هي، هما، هم، هنَّ، إياي، إيانا، إياك، إياكما، إياكِ، إياكم، إياكن، إياه، إياهما، إياهم، إياها، إياهن.

Феълга қўшиб ёзиладиган дамир қўшимчалар

كَتَبْتُ، كَتَبْنَا، كَتَبْتَ، كَتَبْتُمَا، كَتَبْتُمْ، كَتَبتِ، كَتَبتُنَّ، كَتَبَ، كتبا، كتبوا، كتبت، كتبتا، كتبن.

Феъл ва исмга қўшилиб келувчи замирлар

ي، (ني) نا، كَ، كما، كم، كِ، كن، هُ، هما، هم، هَا، هما، هن.

Исм мавсуллар (нисбий олмошлар)

الذي، الذان، الذين، التي، اللتان، اللاتي.

Исм ишоралар (кўрсатиш олмошлари)

هَذا، هذان، هؤلاء، هذه، هاتان، هؤلاء، ذاك، ذلك، ذانك، اولئك، تاك، تلك، تانك، أولئك.

Исм шартлар

مَنْ، ما، مَهْمَا، مَتَى، أيانَ، أينَ، أنَّى، حيثما، كَيفَمَا، أيُّ.

Булардан أيُّ сўзи мўърабдир.